Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Жиззах шаҳрида бўш иш ўринлари меҳнат ярмакаси бўлиб ўтди.

error

2023-05-26

Бугун Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш Жиззах шаҳар бўлими томонидан Жиззах шаҳридаги Ишга марҳамат мономарказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ярмаркада 63 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 1230 та бўш иш ўринлари хамда квоталанган иш ўринлари билан ҳамда шахар худудида жойлашган ишлаб чиқариш қўшма корхоналари ва миллий хунармандлар ўзларининг ишлаб чиқарилаётган махсулотлари билан қатнашишди.

Бундан ташқари ярмаркада тижорат банклари томонидан ишсиз хамда иш билан банд бўлмаган фуқароларга имтиёзли кредитлар бўйича хуқуқийи маслахатлар берилди.

Ярмаркада махаллардаги ишсиз фуқаролар, пробатсияда рўйхатда  турган иш билан банд бўлмаган фуқаролар хамда ишсиз ёшлар қатнашишди.

Шулардан 14 нафарига ўзлари танлаган бўш иш ўринларига 8 нафарига касб хунарга ўқишлари учун Ишга мархамат мономарказига хамда 3 нафарига хақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланмалар берилди.