Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари Корея Республикасида семинарда иштирок этмоқда Корея Республикасининг Сокчо шаҳрида Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) томонидан мазкур давлатга Е-9 визаси асосида ишчи кучи юборувчи 16 давлатдан ташкилотлар раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари А.Юнусов ва масъул ходимлар иштирок этмоқда. Бандликка рухсат бериш (EPS) тизимининг 2022 йилдаги фаолияти натижалари ва 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида Корея Республикаси вакиллари томонидан маълумот берилмоқда. Мазкур тизим тарихида илк бор Корея Республикасига Е-9 визаси асосида ишчи кучи юборувчи 16 та давлатлар учун умумий квота сони жорий йилда 110 минг деб белгилангани алоҳида таъкидланди.

error

2023-01-26