Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-969-сон, 02.10.2024 й) билан Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳити тўғрисидаги 155-сонли Конвенцияси (Женева, 1981 йил 22 июнь) ратификация қилинди.

error

2024-10-03

Бугунги кунга қадар ушбу Конвенция 75 та давлат, жумладан, МДҲга аъзо давлатлар орасида Россия, Беларусь, Украина, Тожикистон Қозоғистон ва Озарбайжон томонидан ратификация қилинган.

🔺Ҳужжатда меҳнат фаолияти жараёни ва ишлаб чиқариш муҳитида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш, шу жумладан, иш жойида ёки иш вақтида ишчи ва ходимларнинг соғлиғига зарар етиши билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар ёхуд хавфларнинг олдини олишга қаратилган талабларни янада кучайтириш назарда тутилган. 

Конвенциянинг ратификация қилиниши келгусида  соҳадаги миллий қонунчиликни ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳужжатларида белгиланган меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид меъёрларни такомиллаштиришга, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнидаги бахтсиз ҳодисалар, касбий касалликлар, иш вақтида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олишга қаратилган халқаро стандартларни самарали жорий этишга хизмат қилади.

ХМТнинг ратификация қилинган конвенциялари сони 24 тага етди. 


@mehnatvazirligi