Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилинг!

error

2024-09-24

Ҳудудларда пахта йиғим-теримида иштирок этаёган теримчиларни меҳнат шароитлари, мажбурий ҳамда болалар меҳнатини олдини олиш, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ва мурожаатларни ўрганиш, шунингдек, меҳнат муносабатларини амалга оширишда шартнома ва келишув ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича методик ёрдам кўрсатиш мақсадида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

Бугунги кунгача 100 дан ортиқ объектда (20 та кластер ва 92 та фермер хўжаликларда) мониторинг ишлари олиб борилди. Тарғибот ва тушунтириш ишлари давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, вазирлик томонидан "1282" қисқа рақами ҳамда @munosibmehnat_bot  ишга туширилган эди. 

✔️2024-йил 23-сентябрь ҳолатига 33 та мурожаат келиб тушган.

Шундан:

▪️ишонч телефонига – 8 та;

▪️телеграм бот орқали – 26 та;

▪️ижтимоий тармоқлар орқали – 4 та.

🔴Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми териладиган пахтанинг 1 кг учун тўланадиган пул маблағи билан боғлиқ бўлиб, бу бўйича мутахассислар теримчиларга керакли тушунтиришлар берган.

👉🏻Пахта эгалари яъни иш берувчилар учун тавсиявий видео (https://t.me/mehnatvazirligi/17575)