Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

“Ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йил 28 январда имзолаган 60-сонли фармони ва 2020 йил 12 май кунида имзолаган 5992-сонли фармонида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк олдига мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсат юритиш вазифаси қўйилган. Бу тўғри қўйилган масала. Бу Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволини яхшилашга хизмат қилиши керак эди. Лекин ҳозир мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсатни юритиб бўлмаяпти. Мен буни аниқ рақамларга таянган ҳолда гапирмоқчиман.

error

2024-07-10

“Ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йил 28 январда имзолаган 60-сонли фармони ва 2020 йил 12 май кунида имзолаган 5992-сонли фармонида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк олдига мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсат юритиш вазифаси қўйилган. Бу тўғри қўйилган масала. Бу Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволини яхшилашга хизмат қилиши керак эди. Лекин ҳозир мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсатни юритиб бўлмаяпти. Мен буни аниқ рақамларга таянган ҳолда гапирмоқчиман.

 

2023 йилда иқтисодиётимизнинг пул билан таъминланганлик даражаси бор-йўғи 20 фоизни ташкил қилди. Нобель мукофотига сазовор бўлган олимлар томонидан исботланганки, иқтисодиётнинг етарли даражада пул маблағлари билан таъминланмаслиги макроиқтисодий ўсишни таъминлай олмайди. Илмий жиҳатдан бу асосланган. Олимлар иқтисодиётнинг пул билан таъминланганлик даражаси камида 40 фоизи бўлиши кераклигини таъкидлайди. Бўлмаса, иқтисодиётда тўловсизлик муаммосини ҳал қилиб бўлмайди. Бунга ёрқин мисол — Ўзбекистон иқтисоди. Иқтисодиётимизнинг пул маблағлари билан таъминланганлик даражаси жуда кам, 20 фоиз бўлгани учун биздаги корхоналар ўртасида жуда катта тўловсизлик муаммоси мавжуд. Буни ҳал қилишнинг иложи йўқ. Нима учун? Чунки тўловсизлик муаммосини ҳал қилиш учун иқтисодиётнинг пул билан таъминланганлик даражасини етарли даражада ечиш керак.

 

Иқтисодиётда пул билан таъминлайдиган 2 та канал бор. Биринчиси — кредит канали. Мамлакатда кредитларнинг фоизи паст ва барқарор бўлиши керак. Шунда кредит олувчилар кўпаяди ва ишлаб чиқариш кучаяди. Бу тажриба дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзини оқлаган. Бизда эса кредитнинг фоизи жуда баланд — 28-30 фоиз. Бу кредитни олган инсон уни қайтара олмайди. Баланд фоиздаги кредитни олган билан, ундан самарали фойда чиқариш мушкул! Иккинчиси бу — бюджет канали. Бироқ бу канал биз учун беркилган. Чунки ҳозир давлат бюджетида катта миқдорда дефицит мавжуд. Ҳозир давлат бюджет харажатларини ошира олмайди.

 

“Демак, мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсатни амалга ошира олмаётганимизнинг биринчи сабаби — иқтисодиётнинг пул маблағлари билан таъминланганлик даражасига боғлиқ. Иккинчи сабаби — миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш. 2023 йилда Bloomberg нашри ўзбек сўмини дунёдаги топ-10 та энг қадрсиз валюталар таркибига киритди. Нима учун? Чунки йиллар давомида сўмнинг қадрсизланиши суръати жуда баланд бўлди. 2023 йилда Украинада уруш давом этаётганига қарамай, Украинанинг пул бирлиги гривнанинг қадрсизланиши суръати долларга нисбатан 3,6 фоизни ташкил қилди. Ўзбекистон сўми эса 9,9 фоизни ташкил этди. Халқаро валюта фонди экспертларининг хулосасига кўра, агар мамлакат миллий валютасининг йиллик қадрсизланиш сурати 10 фоизга етса, бу мамлакатда молиявий инқироз бошланганини билдиради. Яъни бизнинг курс масаласида катта муаммоларимиз бор. Учинчи сабаби — ташқи савдо балансида катта дефицит мавжудлиги. Бундай дефицит тарихимизда бўлмаган. 2023 йилни қарийб 14 миллиард доллар зарар билан якунладик. Бу ҳам биз учун катта муаммоларни юзага келтиради. Тўртинчи сабаби — кредитларнинг фоиз ставкаларини пасайтира олмаганимизда. Кредитсиз иқтисодиётни ривожлантириб бўлмайди. Ривожлантириш учун эса кредитларнинг фоизи паст ва барқарор бўлиши керак. Бу дунё амалиётида ўз исботини топган. Бешинчи сабаби — аҳолининг реал даромадларини оширишнинг имконияти бўлмаяпти. Нима учун? Номинал иш ҳаққини оширсак, бу билан бирга маҳсулотларнинг нархи ҳам кўтарилиб бормоқда. Натижада реал даромадлар ошмаяпти".

 

Суннатулла Турсунбоевич сўзида давом этиб, давлат бюджетидаги тақчиллик сабабли иш ҳаққини ошириб бўлмаслигини қўшимча қилди.

Суннатулла Турсунбоевич Ўзбекистон иқтисодида юзага келаётган муаммоларнинг таг замири давлат раҳбарининг фармон ва қарорларини бажармасликка бориб тақалишини маълум қилди.

 

“Бу ерда бошқарув билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бугун давлат раҳбарининг фармон ва қарорларини бажармаслик оддий аҳволга айланди. Мисол учун, Ўзбекистон президентининг 60-сонли фармонида 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистонда давлат бюджети дефицити ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизидан ошмайди, дейилган эди. Агар шу вазифани бажарганимизда, макроиқтисодиётнинг битта кўрсаткичини тўғрилаган бўлар эдик. Биз нима қилдик? Иқтисодиёт ва молия вазирлиги дефицитни 3 фоиз қила олмади. Натижада масала Сенатга кўтарилди. Сенат эса бу кўрсаткични 5,5 фоиз қилиб белгилади. Лекин давлат дефицити ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизидан ошадиган бўлса, бу мамлакатда инфляцияни кучайтиради ва макроиқтисодий ўсишни секинлаштиради. Шу боисдан 3 фоиз этиб белгиланган эди. Аммо биз бу фармонни бажармадик. Давлат раҳбари қарор қабул қилдими, у муҳокама қилинмаслиги керак”.

“Ўзбекистон президенти 2023 йил 12 сентябрь куни 3270-сонли қарорни имзолаган эди. Бу қарорда вазирлик, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари тижорат банк филиалларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмаслиги ёзилган. Лекин ҳозир ҳокимликлар бутунлай банкларнинг фаолиятига аралашиб кетди. Ҳокимликлар банкларнинг нормал ишлашига йўл қўймаяпти. Эй ўртоқлар, банклар иқтисодиётнинг қон томири ҳисобланади. Қон бу — пул. Иқтисодиётда нормал пул айланса, давлат нормал ривожланади. Ҳозир банклар ўз ишини қилаётгани йўқ”, — деди Суннатулла Турсунбоевич.