Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Xabar

Yangiliklar

#Жиззах_Вилояти #Меҳнат_Ярмаркаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларни ташкил этилганлигининг 31 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-92-сонли фармойишиини ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 7 январ куни Жиззах вилояти Гарнизони маъмурияти билан хамкорликда Бандлик бош бошқармаси хамда тизим ташкилотлари томонида Муддатли ҳарбий хизматини хамда сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аьзоларини бандлигини таъминлаш бўйича бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича Жиззах Гарнизонида “Бўш иш ўринлари мехнат” ярмаркаси ўтказилди. “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси да 58 та корхона ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўзлариидаги 2507 тага яқин мавжуд хамда (захираланган) бўш иш ўринлари (ваканциялари) билан қатнашди. Ушбу ярмаркага 352 нафар сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни хамда 42 нафар ҳарбий хизматчиларнинг оила аьзолари жалб қилинди. Мурожаат этганлардан 126 нафарига халқ хўжалигининг турли тармоқларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, 60 нафарига касб–ҳунарга ўқитишга ва қайта ўқитиш малакасини ошириш ва тадбиркорлик, хунармандчилик йўналишларига, 71 нафарига бандлик ва меҳнат масалаларида ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда тушунтиришлар берилди. “Аҳолини бандлиги” тўғрисидаги қонун асосида, ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун худудлардаги Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар хисобидан тадбиркорлик йўналишлари бўйича йўл-йўриқ ва маслахатлар берилди. Ярмаркада шаҳар ва туман худудудларида жойлашган миллий хунармандчилик йўналишлари билан шуғулланадиган 25 нафар хунармандлар ўз кўргазмалари билан қатнашишди хамда ярмарка иштирокчиларига хунармандчиликнинг 8 та йўналишлари бўйича тушунтиришлар беришди.

error

2023-01-09

 📌 Mavzu: Аrmiуаdа xizmatni o'tagan fuqarolarni ish bilan ta'minlash tizimining samaradorligi.