Yangiliklar
Yangiliklar
2024-09-27
Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс сифатида рўйхатдан ўтган фуқаро бир вақтнинг ўзида 106 та фаолият тури билан шуғулланганлиги аниқланди. (https://t.me/soliqnews/14354)
У икки ой ичида 4 та юридик шахсга 123,2 млрд сўмлик 357 турдаги товарлар ва хизматларни реализация қилган.
Аслида, ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади 100 миллион сўмдан ошса, у якка тартибдаги тадбиркор каби 4 фоиз ставкада айланмадан олинадиган солиқ (АОС) тўлаши керак.
Агар ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади 1 миллиард сўмдан ошса, у мажбурий тартибда ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Демак, унинг 1 миллиард сўмдан ортиқ даромадидан ҚҚС ва фойда солиғи қўшимча ҳисобланади.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолиятидан ташқари олинган даромадларига Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ солинади.
Бу каби ҳолатлар аниқланганда, таҳлилий ва текширув материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тақдим этилади.