Yangiliklar
Yangiliklar
2024-04-13
Аввал хабар берганимиздек, Дўстлик туманида Туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда "SENTEZ DO‘STLIK TEXTILE ACCESSORIES" МЧЖ да қурилиш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилаётган эди.
Мазкур янги лойиҳа учун 20,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция киритилиб, трикотаж буюмлар учун турли хилдаги аксессуарлар тайёрланади.
Янги лойиҳа ишга тушиши натижасида 250 та янги иш ўринлари яратилади.
Айни пайтда мазкур лойиҳани ишга тушириш бўйича дастлабки босқич ишлар якунига етди.
Эндиликда 15 апрелдан бошлаб цехга ишчилар қабул қилинади. Замонавий дастгоҳларида эса ўзимизнинг фуқаролар томонидан дастлабки маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошлайди.
Jizzax viloyati Kambag'allikni qisqartirish va Bandlik bosh boshqarmasi
Sayt materiallaridan foydalanganda,
ushbu saytga xavola ko‘rsatilishi shart
Matnda xatolik topdingizmi? Sichqoncha bilan belgilab, Ctrl+Enter tugmalarini bosing